О журнале

«Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш» электрон журнали илмий-амалий, ҳуқуқий нашр ҳисобланади.

Журнал ўзбек тилида (айрим материаллар рус ва инглиз тилида ҳам берилиши мумкин), бир йилда 4 (тўрт) мартта нашр этилади.

Журналда халқ манфаатларига хизмат қилиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, пробация фаолияти, жиноят ҳуқуқи, жиноят-ижроия ҳуқуқи, жиноят процесси соҳаларининг долзарб масалаларига доир илмий-амалий тадқиқотларнинг натижалари чоп этилади.

Журнал суд-ҳуқуқ тизими ислоҳотлари натижалари, янги нашр этилган юридик адабиётлар ва ўтказилган илмий-амалий тадбирлар билан таништириб боради.

Журналда Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали ва бошқа таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, ходимлари ва тадқиқотчилари, бошқа ташкилот ва идоралар мутахассисларининг мақолалари эълон қилинади. Шунингдек, журналда хорижий юридик фанларнинг ютуқларини ёритиш мақсадида чет эл давлатлари нуфузли таълим ва илмий муассасалари тадқиқотчиларининг мақолалари ҳам эълон қилиниши мумкин.